Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахлик ёшлар сайловларни сиёсий байрам сифатида нишонлайди

Жиззахлик ёшлар сайловларни сиёсий байрам сифатида нишонлайди

16 декабрь 2019 йил
452
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан Ёшларни сайловларда фаол иштирок этиши бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда ёш сайловчилар, ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари журналист ва блогерлар иштирок этишди. Анжуман доирасида шаҳар сайлов комиссияси ва адлия бўлими вакиллари томонидан сайовнинг жуда ҳам муҳимлиги, бу йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида ўтказилиб, ушбу шиорнинг мазмун моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларни фаол иштирок этишини ташкил этиш бўйича ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларда ёшлар етакчилари ва блогерларни турли ҳил кўринишда чиқишлари юзасидан таклифлар билдирилди.

Ёшлар етакчилари томонидан бу йилги сайловларни сиёсий байрам сифатида нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши

матубот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар