» » Жиззахда 34 йил меҳнат таътилига чиқмаган ҳамширага 34 млн сўм компенсация тўланди

Жиззахда 34 йил меҳнат таътилига чиқмаган ҳамширага 34 млн сўм компенсация тўланди

17 декабрь 2019 г 1 857 Комментарии: 0

Жиззахда 34 йиллик меҳнат фаолияти давомида меҳнат таътилига чиқмаган Гулчеҳра Яхшибоевага компенсация пули ундириб берилди. Бу ҳақда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари маълум қилди. 

Касаба уюшмаси Гулчеҳра Яхшибоева манфаатини кўзлаб жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ҳамда маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан мурожаат қилди. Унда 34 йиллик фаолияти давомида меҳнат таътилидан фойдаланилмаганлиги учун компенсация ҳамда 12 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши сўралган.

Суд мажлисида аризачи Г.Яхшибоева 1976 йил декабрь ойидан 2016 йил 14 январга қадар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира вазифасида ишлаб келганлиги, 1982—2015 йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмаганлиги маълум қилинган. Меҳнат қонунчилигига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгилаб қўйилган.

Суд қарори билан жавобгар Бахмал туман тиббиёт бирлашмасидан Гулчеҳра Яхшибоева фойдасига 34 110 848 сўм компенсация ундирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!