Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фориш туманида янги йил савдо ярмаркалари авжида

Фориш туманида янги йил савдо ярмаркалари авжида

18 декабрь 2019 йил
504
0

Янги 2020 йилни кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни кунда Фориш туманида янги йил байрамини шоду хуррамлик билан нишонлашга ҳозирлик кўрилмоқда.

Янги йил байрами арафасида «Фориш деҳқон бозори» ва Осмонсойдаги «Фарҳод» деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.

Бозорларда вилоят ҳамда тумандаги қайта ишлаш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан ярмаркада иштирок этмоқда. Деҳқонлар, боғбону соҳибкорлар, чорвадорлар ҳунармандлар сархил мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари, гўшт, тухум, балиқ, қандолат маҳсулотларини халқимизга арзон нархларда етказиб беришмоқда.

- Туманимиздаги чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан аҳолига гўшт 40 минг сўмдан сотилмоқда. Байрам ярмаркаси уюшқоқлик билан ташкил этилиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилди, - дейди «Фориш деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамияти раиси Хуршид Чаукаров. – Сотувчилар учун бозорнинг энг қулай жойидан 26 та савдо ўрни ажратилган. Ярмаркадан юртдошларимиз 27 турдаги қишлоқ хўжалиги ва 29 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишяпти.

Ярмаркада сотилаётган маҳсулотлар арзонлиги ва сифатлилигидан халқимиз мамнун.

Баҳрулло САЙПУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар