Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бахмалда МИБ ва маҳалла ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди

Бахмалда МИБ ва маҳалла ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларга ёрдам берилди

20 декабрь 2019 йил
423
0

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда савоб ишга қўл урилмоқда.

Яъни, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кексаларнинг коммунал соҳада қарздорлиги мавжуд бўлса, маҳаллалардаги ҳомийлар, тадбиркорлар кўмагида тўловлари амалга ошириб берилмоқда.

Жумладан, Бахмал тумани, Қутлуғобод МФЙ, Барлос кўчаси, 42-уйда яшовчи Инобат Маматқулованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун шу маҳаллада яшовчи Йўлдош Ғайбуллаев томонидан 1 миллион 400 минг сўм, Дўстлик МФЙ, Уяс кўчаси, 142-уйда яшовчи Хабиб Шертоевнинг электр энергиядан бўлган қарздорлиги учун Ойгилос Қудратова томонидан 200 минг сўм, Ўсмат ШФЙ, Шодлик кўчаси, 22-уйда яшовчи фуқаро Шарофат Номозованинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги учун Худойқул Тожиев томонидан ҳамда Оқтош ҚФЙ, Ўрай кўчаси, 36-уйда яшовчи Кимё Турсунованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун Даврон Мисиров томонидан 100 минг сўмдан тўлаб берилди.

Қонунчилик талабларига кўра, жисмоний шахслар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлашлари лозим. Акс ҳолда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилиши ва тармоққа қайта уланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар