» » АОКАнинг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасидаги «Совғалар карвони» хайрия акцияси Жиззахга ҳам келди

АОКАнинг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасидаги «Совғалар карвони» хайрия акцияси Жиззахга ҳам келди

24 декабрь 2019 г 1 298 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида «Совғалар карвони» хайрия акцияси бошланди.

12 та машинадан иборат карвон юртимизнинг барча 12 та ҳудудидаги кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларига совғаларни етказади.

«Энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида чоп этилган кўплаб босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.

Жиззах шаҳрига кириш постида тантанали кутиб олинган “Совғалар карвони” шаҳардаги Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига етиб келди.

Мактаб-интернати тантаналар залида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчилар хайрия акцияси доирасида ўзлари учун ажратилган совғаларга эга бўлишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!