» » Жиззах шаҳрида Давлат объектлари ярмаркаси ўтказилди

Жиззах шаҳрида Давлат объектлари ярмаркаси ўтказилди

25 декабрь 2019 г 1 054 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах шаҳридаги “Ёшлар Иннавацион маркази” биносида Давлат объектлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят Давлат активлари агентлиги билан ҳакорликда ташкил этилган ярмаркада Инвестициялар ва ташқи савдо бўйича шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Камалов ҳамда агентлик директори У.Ўриновлар томонидан ҳозирги кунда тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда Давлат объектлари тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишди.

Тадбир сўнгида аукционда ғолиб бўлган тадбиркорларга объектларга эгалик қилувчи ёрлиқлар топширилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!