Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Хон ҳурматини қозонган жиззахлик полвонлар

Хон ҳурматини қозонган жиззахлик полвонлар

29 июнь 2018 йил
267
0

Маълумки, халқимиз азал-азалдан от ўйини – улоқ-кўпкарини хуш кўришган.Ҳатто, шундай кишилар бўлганки, ҳаётини отсиз, кўпкарисиз тасаввур эта олмаганлар.

Ана шундай от ўйинининг ҳадисини олган чавандозлар, албатта, ҳар бир ҳудудда бўлган. Туманимизнинг тоғорти зонаси умумий ном билан Қораабдол деб аталиб, ўзида 20 дан ортиқ катта-кичик қишлоқларни бирлаштирган ҳудудда машҳур чавандозлар етишиб чиққан.

1960 – 1970-йилларда Қорабоғонали қишлоғидан Бўта полвон, Қўлдош полвон, Кўса қишлоғидан Турсунбой полвон сингари полвонлар номи эларо машҳур бўлган. Уларнинг от чопиб, қўлга киритган ютуқлари, мардлик, тантилик хислатларини бугунги авлод вакиллари фахр билан тилга олишади. Айниқса, ҳудудимизнинг Соғишмон қишлоғидан кўплаб чаваднозлар етиш чиққан. Уларнинг энг машҳурлари Абдусаттор, Мавлон, Абдужаббор, Исроил полвонлардир. Айтишларича бу полвонлар бир-бирлари билан қалин дўст бўлишган. Қаерда кўпкари бўлса, жамул-жам бўлиб боришган. Полвонлар ҳақида нафақадаги ўқитувчи, Ойтамғали қишлоғида яшовчи Алиқул Шакаровнинг ҳикоя қилишича, 1917 йилги октябрь инқилобидан аввал Бухоро амири Амир Олимхон катта улоқ-кўпкарили тўй беради. Ушбу тўйга тўртовлон бирга боришади. Бориб кўрсаки, бу кўпкарили тўйда турли ҳудудлардан энг машҳур полвонлар келишган экан. Улар ўйинга кира олмай, оддий томошабин сифатида қолишади. Шунда уларнинг жонига Амир Олимхонга туркманлардан совға сифатида берилган зотдор «Ахал текин» оти оро киради. Бу отни Амир Олимхон кўпкарида синаб кўриш учун полвонларга беради. Бироқ, ушбу отни ҳеч бир полвон на жиловлай олди, на мина олди. Шунда хоннинг синчи мулозимларидан бири ёнидан ўтиб кетаётган Мавлон полвонга кўзи тушади. Мавлон полвонда қандайдир хислат борлигини сезган синчи, унга отни миниб кўришни таклиф этади. Мавлон полвон таклифни мамнуният билан қабулқилади.Ҳеч ким уддасидан чиқолмаган асов отни амаллаб жиловлаб, минади ва кўпкарига киради. Унинг ортидан уч нафар шериги ҳам ўйинга қўшилади. Йирик совринлар солимга қўйилган бўлади. Совринларнинг анчагина қисмини Мавлон полвон «Ахал текин» зотли отда шериклари билан қўлга киритади. Ҳатто, ўша кўпкарида Абдужаббор полвон мардлиги жўшиб улоқ ўрнида бўлган 1,5-2 ёшла қорамол (тона)ни маррага ташлайди. Буни кўрган томошабинлар, чавандозлар ва Бухоро амириҳайратга тушади. Шу ўринда айтиш керакки ўша тўйда кўпкарига йирик саркадан ташқари чопиш учун тана ҳам сўйилган эди. Биз улоқни осмонга отган ҳолда чортоққа ташлаган полвонлар ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ,қорамолни бу ҳолатда ташлаш, албатта, кишини ҳайратга солиши табиий.

Полвонларнинг мардлигини, тантилигини, кўпкаридаги шижоатини ўз кўзи билан кўрган Бухоро амири уларни қабулқилиб, кимлигини, қаерлик эканликларини сўрайди. Улар билан дилдан суҳбат қуради. Улар шарафига махсус зиёфат уюштирилади. Полвонлар совринларидан ташқари яна бир қанча совға-саломлар ва сарполар билан тўрт нафар навкар ҳамроҳлигида иззат-икром билан кузатилади.

Полвонлар ишини уларнинг ворислари давом эттиришмоқда. Соғишмонлик тўрт нафар полвоннинг бири Абдусаттор полвоннинг ўғли Хўжамқул полвон полвонлик анъанасини давом эттиради. Бирин-кетин ҳудудимиздан Бўта, Турсунбой, Қўлдош,Ҳусан полвонлар етишиб чиқди. Уларнинг ворислари сифатида эса бугунги кунда Сирож Холматов, Эгамберди Мамаев, Камол Мухторов, Элдор Мамаев сингари полвонлар от ўйнатиб, майдонда кўпкари ўйнаб келишмоқда.

Зафар МАЖИДОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар