Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиобод туманидаги қишлоғда ичимлик суви бўйича муаммо бартараф этилди (видео)

Янгиобод туманидаги қишлоғда ичимлик суви бўйича муаммо бартараф этилди (видео)

27 декабрь 2019 йил
188
0

Янгиобод тумани, Қўшқанд қишлоғига “Обод қишлоқ” дастури асосида ичимлик суви қувурлари тортилган бўлсада сув таъминоти яхши эмаслиги, аҳоли ариқдан оқаётган оқава сувдан истеъмол қилиш натижасида ёш болаларда гепатит касаллиги келиб чиқаётгани Замон инфармацион дастурида танқид қилинган эди.

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беришича туман мутасадди раҳбарлари томонидан ушбу масалалар жойида бориб ўрганиб чиқилди.

Қўшқанд қишлоғида 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида жами узунлиги 2.4 км янги ичимлик сув тармоқлари тортилган. Ҳар бир кўчаларга алоҳида-алоҳида сув жумраклари ўрнатилган, аҳоли ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган.

Ўрганиш кунида 2 та кўчада сув чиқмаётганлиги аниқланган. Сабаби, мавжуд сув тортиш насоси бузулиб қолганлиги боис, ичимлик суви таъминотида узилиш вужудга келган.

Шу куннинг ўзидаёқ мутахассислар ёрдамида таъмирланиб, жойига ўрнатилди. Ҳозирги кунда Қўшқанд қишлоғида аҳоли томонидан ичимлик суви бўйича муаммо мавжуд эмас.

Қишлоқ аҳолиси ичимлик ва оқар сув билан тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари ичимлик суви лабаратория текширувидан ўтказилган бўлиб, ичимлик сувида юқумли ГЕПАТИТ касаллиги мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганда бошқа ҳудудлардан юқтириб келингани аниқланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар