Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз” акцияси доирасида Жиззахда қатор тадбирлар ташкил этилди

“Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз” акцияси доирасида Жиззахда қатор тадбирлар ташкил этилди

28 декабрь 2019 йил
656
0

“Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?”. Айнан шу шиор остидаги  акция Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 22 ноябрдаги топшириғига кўра ўтказилмоқда.

Давлат органларини тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга чорлаш ҳамда ушбу йўналишдаги амалий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 25 ноябридан - 25 декабрига қадар ўтказилган акцияси доирасида, Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

- Жумладан, акция доирасида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 548 та жисмоний шахслар ва 217 та юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилишига эришилди, - дейди бошқарма бўлим бошлиғи Воҳид Эшимов.

Шунингдек, вилоят ҳудуди бўйлаб, 12 та сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, шу билан биргаликда фуқароларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги қизиқишлари ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 3 маротаба фуқаролар билан бевосита учрашувлар ўтказилди. 2 маротаба интернет тармоқлари орқали тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар