» » Манасга келинг ҳавасингиз ортади

Манасга келинг ҳавасингиз ортади

30 июнь 2018 г 3 237 Комментарии: 0

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси ташаббуси биланқирғиз миллий маданий маркази, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, фан, маданият, санъат намояндаларидан иборат маърифий-тарғибот гуруҳи Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида бўлди.

Маърифий-тарғибот гуруҳи "Обод қишлоқ” дастури асосида Манасда амалга оширилган ишлар билан танишди. Қишлоқ аҳли билан турли учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказди.

Ўтган асрнинг 60-йилларида вилоятнинг энг чекка ҳудудида барпо этилган Манасқишлоғида кейинги йилларда инфратузилма иншоотлари, кўча ва йўллар, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, маданий-маиший хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермаслиги оқибатида одамлар анча қийналаётган эди.
Мамлакатимизда "Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш айнан Манас қишлоғидан бошланиши унинг қиёфасини ҳам, одамлар турмуш шароитини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Манас "Обод қишлоқ” дастурини ҳаётга биринчи татбиқ этиш намунаси сифатида юртимиз тарихида қолди.
Маърифий-тарғибот гуруҳи аъзолари вилоят ва туман хокимликлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Манасда амалга оширилган ободонлаштириш, қишлоқинфратузилмасини янгилаш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича қилинган ишлар билан танишди. Хонадонлар, ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий муассасаларда бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди.

Хусусан, гуруҳ аъзолари ҳудуддаги милиция таянч пункти ва участка нозири Тоҳир Аҳмедов яшаётган уйда бўлди. "Манас чеварлари” масъулияти чекланган жамияти тикувчилик цехи, нон цехи, савдо маркази, "Айчурек” мактабгача таълим муассасаси, 5- ва 12-умумтаълим мактаблари, оилавий поликлиника, соғломлаштириш маркази мажмуасида яратилган шароитлар уларда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар Исмат Жабборовнинг шахсий томорқасидаги иссиқхонага, Чилонзор кўчасида яшовчи Раҳматулла Қораев, Абдуманноп Ойбошев хонадонига ташрифдан ҳам хурсанд бўлди.

Шундан сўнг, қишлоқнинг қайта реконструкция қилинган замонавий маданият саройида тарғибот гуруҳи таркибидаги таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар билан қишлоқ аҳлининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Манасда "Ободқишлоқ” дастурининг амалга оширилиши бу ерда истиқомат қилаётган 6,5 мингдан зиёд аҳолининг ҳаётини яхшилаш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишда тарихий аҳамиятли воқеа бўлгани таъкидланди.
– Манасда кўрганларимиз ҳавасимизни келтирди, – дейди Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси Ш.Жалилов. – Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Обод қишлоқ” дастури, айниқса, қишлоқлар аҳолисининг турмуш даражасини оширишда нақадар юксак самара бераётгани Манас ва манасликлар ҳаётида яққол кўриниб турибди. Бу эзгу иш, аввало, одамларни ҳаётдан рози қилиб, уларнинг эртанги кунга, давлатга ишончини мустаҳкамлаганиҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади.
Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Т.БЕКНАЗАРОВ, ЎзА Ж.ЁРБEКОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!