» » Видеорепортаж: “Фориш” полигонида Ўзбекистондаги энг катта фестивал бошланди

Видеорепортаж: “Фориш” полигонида Ўзбекистондаги энг катта фестивал бошланди

07 январь 2020 г 1 767 Комментарии: 0

Бугун Mарказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Фориш" полигонида “Mардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида энг катта ватанпарварлик фестивали бошланди. 

Тадбирни кириш сўзи билан вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди ва барчани байрам билан самимий табриклади.

Фестивалда дастлаб, саҳна кўринишлари, “қўл жанги” чиқишлари, қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар, ҳарбий кийим-кечак ва озиқ-овқат кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, ҳарбийлар спортнинг қўл жанги, бокс ва тош кўтариш турлари ҳамда жиззахлик ёшлар эса арқон тортиш, камондан ўқ отиш, миллий кураш бўйича беллашадилар. Фестивал давомида миллий ўйинлар хусусан, улоқ-кўпкари, от пойгаси, бедана ва хўрозлар жанги, мерганлик ҳамда автопойга каби мусобақалар ўтказилади.

Қуйида мазкур тадбирдан тайёрланган видеорепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!