Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахдаги «Илонли» маҳалласининг фидойи ёшлари

Жиззахдаги «Илонли» маҳалласининг фидойи ёшлари

30 июнь 2018 йил
256
0

Акбар Юсупов ва Тўлқин Муталов «Илонли» маҳалласининг куч-ғайратга тўлган фидойи ёшларидан.

Улар шу қишлоқдаги умумтаълим мактабини тамомлаб, айрим тенгдошлари каби иш йўқ, баҳонасида чет элга бориб ишлашни ният қилмасдан маҳаллаҳудудидаги фермер хўжаликларида оддий шчи бўлиб ишлай бошлашди. Шу кезда улар лалмикор майдонларда ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш сир-синоатларини пухта ўзлаштириб боришди.

2016 йилда иккови бамаслаҳат иш тутиб, алоҳида-алоҳида фермер хўжаликлари ташкил этишга келишиб олишди. Уларнинг бу таклифини оила аъзолари ҳамда маҳалладошлари қўллаб-қуввтлади. «Тараққиётқўрғони» фермер хўжаликлари уюшмаси маъмурияти уларга яқиндан кўмак берадиган бўлди.

2016 йилда Акбар Юсупов маҳалла ҳудудидан 70 гектар ер олиб «Даласой Акбар», Тўлқин Муталов ҳам 70 гектар ер олиб «Тўлқинжон олтин бошоқлари» фермер хўжаликлари ташкил этишди.
Энди уларнинг масъулияти унданда ошди. Боиси, ердан унумли фойдаланиш,қолаверса, давлат олдидаги шартнома мажбуриятларини бажариш зиммаларидаги энг масъулиятли вазифадир. Акбар Юсупов ва Тўлқин Муталовлар фермерлик фаолиятларини бошлаган дастлабки йилданоқ ушбу масъулиятни дилдан ҳис этиб, давлатга ғалла сотиш шартнома мажбуриятларини ортиғи билан бажаришди.

Акбар Юсупов ва Тўлқин Мутлов бошлиқфермер хўжалиги аъзолари об-ҳаво ноқулай келган йилда ҳам лалми майдонларда ғалладан яхши ҳосил етиштирдилар. Акбар Юсупов 47,4 гектар, Тўлқин Муталов 47 гектар ердан ҳар бири давлатга 14,5 тоннадан дон топшириш мажбуриятини олишган. Бундан ташқариҳар иккала фермер хўжаликлари ғалла экилган майдонларга фермер хўжалиги иқтисодийқудратини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда халқимиз дастурхонини тўкин қилиш мақсадида полиз экинлари, нўхат ва бошқа қишлоқхўжалик экинлари экиб деҳқончилик қилишмоқда.

«Илонли» маҳалласининг фидойи ёшлари Акбар Юсупов ва Тўлқин Муталовларнинг келажак режалари улкан. Бу борада уларга омад ёр бўлсин.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар