Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Мирзачўл туманида 387 млн. сўм пулларни ўзлаштирган банк ходими қамоққа олинди

Мирзачўл туманида 387 млн. сўм пулларни ўзлаштирган банк ходими қамоққа олинди

09 январь 2020 йил
932
0

Фуқаро А.Дадаев (исм шарифлар ўзгартирилган) АТ “Халқ банки” Мирзачўл филиалида ишлаган даври мобайнида турмуш ўртоғи Т.Соатова номига “Нурли Истиқбол” МЧЖ ташкил қилиб, МЧЖни ишончнома орқали ўзи бошқариб келиб, Мирзачўл тумани, Тошкент ҚФЙда яшовчи фуқаро В.Давлетова 04.04.2019 йилда Миллий банк Мирзачўл тумани филиали томонидан 20 млн. сўм кредит олаётганлигини билиб, кредит маблағини қўлга киритиш мақсадида ажратилган 20 млн. сўм кредит маблағини “Нурли Истиқбол” МЧЖ ҳисоб рақамига тушириб олишга эришиб, эвазига маҳсулот етказиб бермасдан кредит маблағларини ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Ўз жиноий ҳаракатларини А.Дадаев шу зайлда давом эттириб, Г.Инагамовнинг 29 млн. сўм, Р.Барноеванинг 10 млн сўм, У.Салиевнинг 112 млн. сўм, Б.Инагамовнинг 38 млн. сўм, К.Олимовнинг 80 млн. сўм ва бошқа фуқароларнинг жами бўлиб 387 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан 2019 йил 27 декабрь куни А.Дадаев ўзининг юқоридаги такроран фирибгарликда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан гумонланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Мақсуд Райимов -

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл

туман судининг раиси   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар