» » Жиззах вилоятида регби федерацияси очилди

Жиззах вилоятида регби федерацияси очилди

11 январь 2020 г 1 384 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах вилояти спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан вилоятда регби федерацияси очилди. Бу ҳақда журналист Саид Донишев фейсбук саҳифасида маълум қилди.

Дастлаб, Ўзбекистон регби федерацияси масъуллари ҳамда вилоят регби федерацияси ташаббускорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда асосан Жиззах вилояти регби федерациясининг раиси, бош котиби ҳамда бош котиб ўринбосари сайлаб олинди. Сўнгра, федерациянинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон регби федерациясидан ташриф буюрган масъуллар регби спорт тури ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунча бериб ўтишди. Жиззах шаҳар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари эса тадбирга байрамона руҳ бағишлашди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Жиззах вилояти регби федерациясига вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби йўриқчи-услубчиси Улуғбек Жамолов раҳбарлик қилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!