Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Солиқ қарзини ундириш борасидаги ўзгаришлар

Солиқ қарзини ундириш борасидаги ўзгаришлар

13 январь 2020 йил
113
0

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз бошчилигида солиқ тизимини ислоҳ қилишда катта ижобий силжишлар бўлди. Бунда асосий ғоя тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланган янги солиқ тизимини яратишга қаратилган.

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиб, 2019 йилнинг 1 январидан амалиётга жорий қилинди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

Солиқ қарзини дебиторларидан ундириш амалиёти бекор қилинди.

Мисол учун Жиззах вилоятида 2019 йил давомида мазкур тартиб асосида, 3.3 минг ҳолатда қарздорларнинг дебиторлари ҳисобидан 50,2 млрд.сўм маблағлар ундирилган.

Мазкур тартиб бекор қилинганлиги боис, жорий йил 1 январ ҳолатига ҳисоб рақамларда дебитор қарздорлик учун кортатекаларда турган 1.4 минг ҳолатда 28,3 млрд.сўмлик инкассо топшириқномалари қайтариб олинди.

Ҳудди шунингдек, аввал солиқларни тўлашни кечиктириш бўйича ваколат фақатгина марказлаштирилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Комиссияга берилган бўлиб, солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқини олиш учун ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқлар мавжуд эди.

Бу дегани - иқтисодий ночор аҳволга тушган корхоналарни соғломлаштиришга имконият бермасдан, уларни фақат банкротлик ҳолатига келтирар эди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида коллегиал органлар (комиссиялар) иштирокисиз солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг янги тартибини жорий этилди.

Депутатларга берилган ваколатларни янада оширган ҳолда, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар бўйича қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тақдим этилиши белгиланди.

Солиқ тўловчиларни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида Республика бюджетига тушадиган солиқлар бўйича солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан аризани ўзлари ҳисобда турган ҳудуддаги солиқ органлари орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Бунда, солиқларни тўлашни кечиктиришда солиқ мажбурияти бажарилиши таъминоти сифатида мол-мулк гарови, банк кафолати ва кафиллик кўринишидаги янги таъминловчи воситалар киритилди.

                                     Эркин Эркабоев - Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар