» » Дўстликда коллеж битирувчиларига диплом топширилди

Дўстликда коллеж битирувчиларига диплом топширилди

30 июнь 2018 г 3 192 Комментарии: 0

Дўстлик тиббиёт коллежида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда туман жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

-Бу йил 483 нафар йигит-қизлар ўттиз тўртинчи битирувчи сифатида коллежни тамомламоқда, дейди коллеж директори Абдутолиб Абдуфаттоев.- Битирувчиларни бандлиги таъминлаш мақсадида тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилди. Уларнинг аксарияти олий таълим муассасаларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмоқда. Бу тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш демакдир.

"Ҳамширалик иши", "Даволаш иши" ҳамда "Фармация ассистенти" йўналишларида уч йил давомида назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб борган битирувчилар етуклик дипломини қўлларига олишаркан, устозлардан олган таълим ва тарбияларини келгуси ҳаёт йўлларида қўллашларини таъкидлашди.

Оқ йўл Сизга, азиз битирувчилар!

Фарҳод Равшанов

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!