Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Янгиободлик бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспортлари топширилди

Янгиободлик бир гуруҳ ёшларга фуқаролик паспортлари топширилди

13 январь 2020 йил
44
0

Янгиободлик бир гуруҳ 16 ёшга тўлган йигит-қизларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тарзда ташкил этилган ушбу маросимда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М.Рахматов, туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, капитан Ш.Эрматов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Рахмонбердиевлар иштирок этишиб, ёшларимизни катта ҳаёт остонасига қўйган илк қадамлари билан табрикладилар ва вояга етган 12 нафар ўғил-қизларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини топширдилар.

Фуқаролик паспортларини қўлларига олган ёшлар юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишга бор куч-ғайратларини намоён этишларини таъкидладилар.  

Янгиобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар