Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда аскарлар ва уларнинг оналари шарафланди

Жиззахда аскарлар ва уларнинг оналари шарафланди

14 январь 2020 йил
196
0

Жиззахда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирокида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга 10 нафар Марказий ҳарбий округ хизматчилари ҳамда 5 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, уларнинг оналари ва оила аъзолари таклиф этилди.

Дастлаб,  аскарларнинг оналари ва яқинлари “Фориш” тоғ полигонида бўлиб, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг яшаш шароити, улар учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, Хотира ҳиёбонига ташриф буюрилиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйилди.

 

Шундан сўнг, Жиззах шаҳри тантаналар мажмуасида “Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги маънавий-маърифий кеча ташкил этили.

Тадбирга аскарлар ва уларнинг оналари, Миллий гвардия ва Жиззах ҳарбий гарнизони ҳарбий хизматчи аёллари, ҳарбий хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум аскарларнинг аёллари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг иқтидорли ўқувчи-қизлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлари, “Темурбеклар” мактабининг фаол ўқувчилари таклиф этилди.

Тадбирда вилоят Маданият бошқармаси ҳодимлари томонидан Ватанни ҳамда Ватан посбонларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва рақслар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлари томонидан шеърлар ўқиб эшиттирилди.

Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 15 нафар аскарлар ҳамда уларнинг оналарига, 10 нафар ҳарбий хизматчи аёллар ва 6 нафар хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ҳарбий хизматчиларнинг аёлларига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаларини вилоят ҳокими ўринбосари Назира Мухторова томонидан топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар