» » Фоторепортаж: Жиззахда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

Фоторепортаж: Жиззахда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами кенг нишонланди

14 январь 2020 г 2 286 Комментарии: 0

Бугун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шу муноосабат билан Жиззах вилоят мусиқали драма театрида байрам тадбири ўтказилди.

Байрамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Бугун Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ташкил этилган армия ва халқ бирлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тузилма ҳарбий-маъмурий секторлар барча ҳудудларда самарали фаолият юритмоқда.

Хусусан, Фориш туманида жойлашган “Фориш” тоғ полигонида замонавий ҳарбий объктлар қурилиб бугунги кунда фойдаланишга топширилган.

“Фориш” тоғ полигонида амалга оширилган ишлар натижасида  халқаро ҳарбий ҳамкорлик йўналишида ҳам хорижий давлатларнинг мудофаа идоралари билан халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида йўлга қўйилган алоқалар натижасида нуфузли ҳарбий академиялар ва марказлар вакиллари билан тажрибалар алмашилди, семинар-тренинглар, анжуманлар ҳамда мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Ўтган йили мазкур тоғ палигонида Ўзбекистон ва 11 хорижий давлатлар ҳарбийлари иштирокида “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари, V халқаро армия ўйинлари доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” танлови, Қуролли Кучлар миқёсидаги «Энг илғор мутахассис» кўрик-танловининг республика босқичи, Мудофаа вазирлиги разведкачилари ўртасида илк бор «Разведка рейди» мусобақаси ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг дўстона армиялари ўртасида штатдаги қуроллардан отиш бўйича халқаро чемпионатлари ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Армия ва халқ — бир тану бир жон!» ибораси бугун барчани бир мақсад сари яъни Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимиз эканлигини ҳам англатади.

Хусусан, Президентимиз томонидан  давлатимиз мудофаа қудратини ҳар томонлама ошириш, етук ва малакали ҳарбий кадрларни тайёрлашга, Ватан ҳимоячилари, уларнинг оилалари учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

2019 йилда Мудофаа вазирлигининг  60 нафар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига 60 та хонадондан иборат 2 та 5 қаватли, Давлат хавсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий бўйича 44 нафар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига уйлар тантанали равишда топширилди.

Маҳалий санъаткорлар томонидан юртни тараннум этгувчи куй қушиқлар ижро этилиб, театр ижодкорлари томонидан қуйилган саҳнавий кўринишлар байрамга ўзгача завқ бағишлади. 

Байрамда бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!