» » ЖИЗЗАХДАГИ «SOFITEL» ЙИЛИГА 4 МИНГ ТОННА БЎЁҚ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

ЖИЗЗАХДАГИ «SOFITEL» ЙИЛИГА 4 МИНГ ТОННА БЎЁҚ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

27 январь 2020 г 2 107 Комментарии: 0

Ўтган 2019 йилнинг ноябрь ойида иш бошлаган Жиззах шаҳридаги "Sofitel" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасиқисқа фурсатда юқори натижаларни қўлга киритди.

—Корхонамизнинг лойиҳа қиймати 10,1 миллион АҚШ долларига тенг бў-либ, йилига 10 минг тонна ўта ноёб саналган металл ва матоларга ранг бе-рувчи "Ультрамарин" буёқлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, — дейди корхона менежериҚобил Комилов. Қисқа фурсатда истеъмолчиларга 128 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот етказиб берилди. Йил бошидан бери 90 тонна"Ультрамарин" бўёқлари ишлаб чиқаришга эришилди.

Қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари Хитойнинг энг сўнгги русум-даги замонавий технологиялари, асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. Корхона йилига 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни пайтда бу ерда хитойликлар билан маҳаллий мутахассислар ҳамкорликда фаолият олиб бораяпти.

—Мамлакатингизда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган, — дейди хитойлик менежер оператор Лиу Енли. — Икки томонлама ҳамкорлигимиз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда бозоргир маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.Дастлабки натижалар қувонарли.

Дарҳақиқат, қўшма корхона асосан маҳаллий хом ашё — кальций содаси, олтингугурт, каолин, кварц қуми кукуни ва ўтин кўмиридан бозоргир маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирча ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун фақатгина хом ашё таркибига қўшилаётган натрий сульфит Хитойдан олинаяпти.

Кальций содаси Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот шаҳридан, олтингугурт эсаМуборак газни қайта ишлаш заводидан, каолин Ангрендан, ўтин кўмири Тошкентдан, кварц қуми кукини эса Форишдан келтирилаяпти. Ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланилаётгани маҳсулот таннархини арзонлаштириш имконини бераётир.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!