» » Жиззахда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

04 июль 2018 г 2 991 Комментарии: 0

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
2.jpg
Ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини янада мустаҳкамлаш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловнинг мамлакат босқичида 14 жамоа ўзаро баҳслашди.
3.jpg
Бухоро вилоятидаги Когон саноат ва транспорт коллежининг "Делегат” ва Навоий вилоятидаги Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги коллежининг "Фемида” жамоалари 1-ўринга муносб кўрилди.
4.jpg
Жиззах вилоятидаги Дўстлик тиббиёт коллежининг "Ҳуқуқ тарғиботчилари” ва Қашқадарё вилоятидаги Қарши банк коллежининг "Шижоат” жамоалари 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус иқтисодиёт коллежининг "Ёш юристлар” ҳамда Самарқанд вилоятидаги Иштихон педагогика коллежининг "Ёш депутатлар” жамоалари 3-ўринни эгаллади.
Танлов якунида ғолиб ва фаол жамоаларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Умида Қурбонова, ЎзА
скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!