Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » МУРОЖААТНОМА МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШГА ДАЪВАТ!

МУРОЖААТНОМА МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШГА ДАЪВАТ!

30 январь 2020 йил
351
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганмоқда. Фаолиятимизнинг дастуруламали ҳисобланган мазкур тарихий ҳужжатнинг ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ҳақида замондошларимиз мухбиримизга телефон орқали қуйидагиларни айтишди.

   Урал ЎРАЗБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати:

   —Муҳтарам Юртбошимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатнома-сидаги мана бу сўзлар қалбимиздан мустаҳкам жой эгаллади: "Ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши керак. Шунда мен ҳам нафақат Президент, балки оддий сайловчи сифатида сизлардан жуда миннатдор бўлар эдим".

   Нафақат, парламент қуйи палатаси депутатлари, балки вилоят, туман, шаҳар Кенгаши аъзолари ҳам бундан ўзларига тегишли хулоса чиқариб олишлари керак. Ҳар биримиз сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашимиз шарт. Акс ҳолда сайловчилар ишончини сўндириб қўйишимиз мумкин.

Сўз ва иш бирлигини таъминлай олмаган партиянинг, депутатнинг мавқеи тушиб кетади. Буни зинҳор ва зинҳор унутмаслигимиз зарур.

   Саттор ОДИЛОВ, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, меҳнат фахрийси:

   —Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасини вилоят ҳокимлигидаги кўчма студияда депутатлар қаторида мириқиб тингладим. Ва шуни англадимки, унда барчанинг дилидаги гаплар баён этилди.

   Айниқса, Мурожаатномадаги "Жорий йилда кексалар, жумладан, ёлғиз кексалар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизим яратиш зарур. Бу тоифа учун ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдо-ри ҳам қайта кўриб чиқилиши керак", деган сўзлар биз — меҳнат фахрийларини чексиз қувонтирди.

   Биз бундай эътибор ва эъзозга муносиб бўлишимиз, ёшлар орасида Мурожаатномани тарғиб-ташвиқ қилишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Бошқача қилиб айтганда, мазкур даъваткор ҳужжатда қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш фахрийлар фаолиятида устуворлик касб этиши лозим.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар