Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Э-ижро аукцион тизимида мол-мулкни реализация қилиш ишлари самара бермоқда

Э-ижро аукцион тизимида мол-мулкни реализация қилиш ишлари самара бермоқда

31 январь 2020 йил
485
0

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими томонидан Бюро ташкил этилганидан ҳозирги вақтга қадар Э-ижро аукцион тизими доирасида кенг қамровли ишлар олиб борилди.

Хусусан, бу даврда 48 та турли мол-мулк хатланиб, шулардан 11 таси 351 млн сўмлик автотранспорт воситалари, 18 таси  1 млрд. 581 млн сўмлик бошқа турдаги мол-мулклар, 11 таси 3 млрд. 321 млн сўмлик кўчмас мулк объектлари, 8 та 536 млн сўмлик махсус техника воситалари хиссасига тўғри келади.

Ушбу мол-мулклар 5 млрд 791 млн.га баҳоланиб, шундан 817 млн. сўмлик мол-мулк сотилиб, қарздорлик эвазига қопланган.   

Мисол учун, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 7 майдаги қарорлари билан қарздор Зомин туманидаги “Сувонов Тўлқин” ва бошқа 8 та фермер хўжаликларининг электр энергиясидан бўлган жами 330 млн. 81 минг. 715 сўм қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро варақалари бўйича бюронинг Зомин туман бўлими давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қарздорлар ҳисобида бўлган 10 та трансформаторлар хатланиб, мол-мулкни реализация қилиш жараёни амалга оширилди.

Хусусан, ушбу хатланган 10 та трансформатор 103.086.500 сўмга баҳоланиб сотиш учун “Е-auksion.uz” тизимига юкланди, ўтказилган онлайн савдо майдончасида 8 та трансформаторлар 114.522.015 сўмга сотилди, қолган 2 та трансформатор “e-auksion.uz” тизимида сотиш чоралари кўрилмоқда.

Х.Хақназаров  - МИБ Зомин туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар