» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

28 январь 2020 г 1 225 Комментарии: 0

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламентининг VII1 боб  602 - моддасига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси 2020 йил 4 февраль куни соат 10-00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.
  2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил
24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган долзарб вазифалар ҳамда вилоятнинг 2019 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида вилоят ҳокимининг ҳисоботи ҳақида;

Жиззах вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасининг вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тўғрисида;

Жиззах вилоятидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида;

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг аҳволи, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича
2019 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

Вилоятдаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида ректорларнинг ҳисоботи тўғрисида;

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг
2020 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш;

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарларини лавозимга тасдиқлаш тўғрисида;

Бошқа масалалар.

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли котибиятлар, гуруҳлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

 

Вилоят  ҳокимининг

биринчи ўринбосари                                                       Н.Раджапов


скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!