Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилояти ҳокими Jizzax Organic йирик инвестицион лойиҳасини йўлга қўйиш ишлари билан танишди

Жиззах вилояти ҳокими Jizzax Organic йирик инвестицион лойиҳасини йўлга қўйиш ишлари билан танишди

01 февраль 2020 йил
314
0

Таъкидлаш жоизки, йирик шохдор қорамоллар (ЙШҚ) сектори чорвачилик ва деҳқон хўжаликларининг кучли ривожланган соҳаси ҳисобланади ва унинг ҳиссасига деҳқонлар чорва маҳсулотларининг 74 фоизи тўғри келади.

Jizzax Organic замонавий интеграллашган тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизими эса ўзида етакчи технологияларнинг энг яхши тажрибаларини, илғор билимларни жамлаган ҳолда Ўзбекистонда ўхшаши йўқлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

2019 йилнинг 28 мартида қабул қилинган “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси бўйича ва давлат раҳбарининг “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан Jizzax Organic чорвани озуқа билан таъминлаш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларни ривожлантириш билан бирга ўз селекцион-генетичек маркази фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Ўз навбатида бу омиллар бозорни арзон ва сифатли маҳсулот билан тўлдиришга хизмат қилади. Jizzax Organic корхонасининг мақсади Ўзбекистон аҳлига экологик тоза маҳсулотлар тақдим этиш билан бирга давлатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.

Бу йирик инвестицион лойиҳадаги режалар қай даражада уддаланаётганига шахсан ишонч ҳосил қилиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев 30 январь кунги ишчи ташрифлари доирасида 2019 йилдан буён Зомин ва Зарбдор туманларида шиддат билан ривожланаётган Jizzax Organic кластерининг агросаноат комплексида бўлди.

120 млн евро инвестиция киритилган, 11 000 гектар ер майдони ажратилган агросаноат соҳасидаги бу йирик лойиҳани амалга ошириш ишлари Жиззах вилояти раҳбарида катта қизиқиш ўйғотди. Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлда “Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинган №619 рақамли қарори билан ташкил этилгани ҳам аҳамиятли.

Jizzax Organic кластерига ташриф чоғида вилоят ҳокимини Jizzax Organic бош директори Ҳикматилла Каримов, унинг ўринбосари Икром Ядгаров ва қурилиш лойиҳаси раҳбари Муҳиддин Абдуллаевлар кутиб олдилар ҳамда лойиҳа кўлами, олиб борилаётган ишлар билан таништирдилар. Фойдаланилаётган ва фойдаланишга топширилишга тайёр бўлган объектлар билан танишиш чоғида уларнинг ҳар бири ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Хусусан, Jizzax Organic агросаноат кластери фаолиятини йўлга қўйиш нафақат гўшт ва сут маҳсулотлар ишлаб чиқишни, балки ўсимликшуносликни ҳам қамраб олади. Ўзбекистон ҳукуматининг фаол қўллаб-қувватлаши натижасида компания ўтган бир йил ичида тасарруф этиш учун қабул қилиб олинган ер майдонини обод қилиш, кўкаламзорлаштириш, инфратузилмани қайта тиклаш ва йўлга қўйиш бўйича қатор ишларни амалга оширди. Қорамолларни боқиш учун ем-хашак ғамлаш мақсадида озуқабоп ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилди. Дастлабки ферма қуриб битказилди, Европадан 500 бош абердин-ангус зотли қорамоллар келтирилди. 2020 йил давомида улар ёнига яна 6 минг бош қорамол қўшилади. Айни пайтда ем-хашак сақлаш учун 4та иншоот қуриб битказилди, пичан ғамлаш учун 10та майдон ҳозирланди. 4та чорвачилик корпуслари қурилиши давом этмоқда. Jizzax Organic кластерининг илк объектларининг дастлабки босқич қурилиш ишлари 2020 июнь ойида якунланади.

Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Солиев қурилиши 45 фоизга тугалланган сутчилик фермасини диққат билан кўздан кечирди. Қурилиш тугалланмаганига қарамай келтирилган технологиялар, бўлажак инновациялар, жониворлар учун яратиладиган шароитлар билан танишиш мумкин. Бугунги кун ҳолатига сутчилик фермасига 60 млн евро инвестиция киритган. Jizzax Organic компанияси тез орада ўзининг А2 сифатли ва фойдали сутлари билан машҳур бўлган голштин зотли 2 минг бош қорамол келтиришни режалаштирмоқда. Улар учун боғланмай сақланиш шароитлари, сайр қилиш имкониятларини берувчи кенг молхоналар қурилмоқда. Инсон омилини камайтириш, ҳайвонларни стрессга туширмаслик учун озиқлантириш, соғиш, иқлим шароити, уруғлантириш, тозалаш, саломатликни назорат қилиш каби ишлар роботлаштирилади. Вилоят раҳбари озуқлантириш учун хэдлоклар ва бошқа инновацион ишланмаларни қизиқиш билан томоша қилди. Кейинроқ ҳоким кластер раҳбарлари билан 70 Га ҳудудни эгаллаши мўлжалланган фидлот (бўрдоқичилик майдони)ни ободонлаштириш ишларини муҳокама қилди.

Жиззах вилояти ҳокими Э.А.Солиев Jizzax Organic ўз олдига қўйган вазифалар ҳудуд ва республика учун қай даражада муҳим эканлигини таъкидлади. Ўзбекистоннинг бу чорвачилик-агросаноат кластери ҳудудни ривожлантириш, фермер хўжаликлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, ёш мутахассисларни ўқитиш ва кадрлар масаласини ечиш бўйича муҳим аҳамиятга эга. Режага кўра корхонада 300 нафардан ортиқ мутахассислар ишга жойлашади. Улар учун муносиб иш шароитлари яратиш мақсадида Jizzax Organic ходимлари учун бутун бир кичик шаҳарча қуриш ва инфратузилмани йўлга қўйиш режаси тузилган. Лойиҳа муҳокамаси доирасида Э.А.Солиев Jizzax Organic ходимлари учун турар-жой комплексини қуриш учун энг яхши жой танлашда ўз тавсияларини берди.

Ўз ташрифини якунларкан, Жиззах вилояти ҳокими Jizzax Organic раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдирди ва уларга ўз режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади. Зеро бу режалар амалга ошиши агрокомплекснинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзига хос драйверга айланиши ҳамда аҳоли учун сифатли ва мазали маҳсулот тақдим этиши билан жуда катта аҳамиятга эга.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар