» » Вилоят ҳокимининг ўринбосари Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди

03 февраль 2020 г 974 Комментарии: 0

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди.

Арнасой туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавиймаърифий ишлар мажмуасига кирувчи ташкилот ва идора раҳбарлари,қишлоқ, маҳалла ва шаҳарча фуқаролар йиғинлари раислари, имомхатиблар, уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этган сайёр қабулда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги вазифалар, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида сўз борди. 5 та муҳим ташаббуснинг жойлардаги ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил этилди.

—Зиммамизга юклатилган вазифалар кўлами ўта залворли, — деди вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавиймаърифий ишлар бўйича ўринбосари Ботир Тўхтамишев. — Барчамиз бирдек ҳаракат қилсак, олдимизда турган вазифани уддалаймиз. Бор имкониятлардан самарали фойдаланиш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш кўзланган маррани сўзсиз эгаллашнинг асосий омили бўлади.

Сайёр қабул давомидаги мурожаатларнинг асоси умумтаълим мактабларида айрим фан ўқитувчилари етишмаётганлиги, бунинг учун олийгоҳларни битираётган ёш мутахассисларнижалб этиш кераклиги, мавжуд спорт залларига сертификат олишдаги муаммоларташкил этди.

—Иқтисодиёт касбҳунар мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари ошхона йўқлигидан азият чекаётирлар, — дейди "Олтин водий" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи Н.Атамуродов. —Ётоқхона таъмирталаб бўлиб қолган. Ана шу муаммони бартараф этишга амалий ёрдам берилса.

Унинг мурожаатини батафсил ўрганиб чиқиш ва муаммони ижобий ҳал этиш юзасидан таклиф киритиш вазифасивилоят касбҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси мутасаддиларига топширилди.

—"Чўлқувар" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш давлат дастурига киритилиши керак, — дейди Ғ.Ғулом номли маҳалладагиДўстлик кўчасида яшовчи М.Нарзуллаев. —Мактаб таъмирталаб бўлиб қолган. Билим даргоҳини бугунги кун талабларига мослаштириш учунанчагина иш қилиниши керак.

6 умумтаълим мактабини таъмирлашни давлат дастурига киритиш, лойиҳасмета ҳужжатларинимутасадди идораларга тақдим этиш вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарларига топширилди.

Сайёр қабулда"Янгибўстон" қишлоқ фуқаролар йиғини, Абай кўчасида яшовчи М.Худоёров ҳудуддаги ҚВПнинг таъмирталаб эканлиги, шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қулайлик яратиш зарурлиги тўғрисида гапирди. Ушбу мурожаатга ижобий ечим топиш юзасидан вилоят ҳокимлигига таклиф киритишвазифаси туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбариятига топширилди.

Қабул давомида ижтимоий соҳа мутасаддилари ва фуқаролар томонидан 6 та мурожаатбўлди. Улар юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижросиқатъий назоратга олинди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!