» » Жиззахда уруғчилик соҳасидаги инновацион янгилик қилинмоқда

Жиззахда уруғчилик соҳасидаги инновацион янгилик қилинмоқда

04 июль 2018 г 3 136 Комментарии: 0

Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги "Семурғ” элита уруғчилик фермер хўжалиги дала майдонида Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари қишлоқхўжалиги соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар, фермер хўжаликлари, ва шу соҳа мутахассислари учун дон, дуккакли дон, сабзавот, полиз, мойли ва озуқабоп экинларнинг бирламчи уруғларини етиштириш селекцияси, уруғлардан юқориҳосил олиш, маҳсулотларни қайта ишлашда инновацион технологик ғояларни тадбиқ этишга бағишланган амалий ва кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3683-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

-Бошқарманинг асосий вазифалари уруғчилик субъектлари томонидан қишлоқхўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, саралаш, колибрлаш, дорилаш, қадоқлаш, ва сақлашни техник регламентларга мувофиқамалга ошириш, уруғчилик соҳасида илмий-амалий ва инновацион грант лойиҳалари бўйича тадқиқотлар олиб боришда кўмаклашиш каби вазифалар юклатилган, - дейди "Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК Жиззах ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илёс Бегатов. - Юртимизда ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғликларини етиштириш саноат даражасида йўлга қўйилган. Бироқ, сабзавот, полиз, картошка ва мойли экинлар уруғчилиги талаб даражасида ташкил этилмаган ва асосан уруғларни тадбиркорлик йўли билан уруғчиликка алоқаси бўлмаган тадбиркорлар томонидан етиштирилади ва четдан олиб келинади. Уларнинг сифат кўрсаткичлари давлат идоралари томонидан кафолатланмаган ва бу ҳолат уларданқанақа турдаги маҳсулот етиштирилишига ҳам кафолат йўқлигини кўрсатиб турибди.

Семинарда "Семурғ” элита уруғчилик фермер хўжалиги даласида ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғчилиги йўлга қўйилганлиги, энди эса дуккакли дон, сабзавот ва озуқабоп экинлар уруғликларини етиштириш йўлга қўйилиши, икки йиллик сабзавотлардан сабзи ва пиёзнинг, дуккакли экинлардан мошнинг ҳамда озуқабоп экинлардан беданинг супер элита уруғлари етиштириш ташкил этилади ва малакали мутахассислар томонидан уларнинг ривожланиши доимий кузатиб борилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Марказ томонидан сифатли уруғлик етиштириш, жамғариш, сақлаш, қайта ишлаш, дорилаш, қадоқлаш, фермер хўжаликларига етказиб бериш ва экспорт қилиш жараёнларини ўз ичига олган уруғчилик кластерларини ташкил этиш лойиҳалариҳам кўриб чиқилди.

Уларга кўра биринчи босқичда 6 та вилоятда яъни Фарғона, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида уруғчилик кластерларини ташкил этиш белгиланган. Жиззах вилоятида эса бирламчи уруғлик материалларини етиштириш, қайта ишлаш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи уруғчилик компаниялари, шу жумладан, чет эл капитали иштирокида ва давлат хусусий шерикчилик асосида компаниялар ташкил этиш мўлжалланган.

Воҳа ҳудудида тупроқ-иқлим шароитига мос навлар уруғликларини вилоят шароитида кўпайтириш ва тегишли ташкилотлар томонидан кафолатли уруғликларни етиштириш йўлга қўйилса, уруғчилик субъектлари томонидан қишлоқхўжалиги экинлари уруғларини етиштириш билан бирга қайта ишлаш, саралаш, колибрлаш, дорилаш, қадоқлаш, ва сақлаш ишлари ташкил этилади ва қишлоқхўжалик корхоналарига ўз вақтида сифатли қилиб етказиб бериш ишлари амалгга оширилади.

Толибжон ЭРГАШЕВ

"Халқ сўзи” мухбири

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!