Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда ёшлар ва ҳарбийлар форуми ўтказилди (видео)

Жиззахда ёшлар ва ҳарбийлар форуми ўтказилди (видео)

06 февраль 2020 йил
395
0

“Жаҳолатга қарши маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш мақсадида, вилоят хокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Марказий ҳарбий округи, Жиззах вилояти куч тузилмалари билан ҳамкорликда “Ёшлар иннавацион маркази” да “Ёшлар ва ҳарбийлар форуми”ташкил этилди.

Форумда мактаб бошланғич ташкилот етакчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, уюшмаган ёшлар, Куч тузилмаларида очилган бошланғич ташкилот етакчи ва сардорлари, иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида Жиззах шаҳар маданият бўлими ҳамда Жиззах гарнизони оркестор жамоаси иштирокида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга вилоят ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи томонидан китоблар жамланмалари совға сифатида топширилди.

Ушбу форум доирасида 2020 йилнинг 22 февраль куни Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларидан 100 нафарини Тошкент шаҳридаги “Турон” кутубхонаси, “Амир Темур музейи”, “Тошкент сити” ҳамда “Қуролли кучлар музейи”га саёҳати ташкил этиш режалаштирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар