Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах вилоят МИБ томонидан 2019 йилда қанча қарздорлик ундирилди?

Жиззах вилоят МИБ томонидан 2019 йилда қанча қарздорлик ундирилди?

07 февраль 2020 йил
500
0

Суд қарорлари асосида қарздор жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан бошқарманинг жойлардаги туман-шаҳар бўлимлари иш юритувига 2018 йилдан 2019 йилга жами 63 млрд. 830,0 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги 10.403 та қолдиқ бўлиб, 2019 йил давомида 339 млрд. 820,8 млн. сўмлик 9.385 та ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Ўтган давр мобайнида масъул давлат ижрочилари томонидан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 374,1 (92,6%) млрд. сўмлик 16.295 (82,3%) таси иш юритишдан тамомланган бўлиб, шундан 229,4 (56,8%) млрд. сўмлик 6.795 (34,3%) таси амалда ижроси таъминланган ижро ҳужжатлари ҳиссасига тўғри келади.

Ҳозирда 29,5 млрд. (7,3%) сўмлик 3.493 (17,6%) та ижро ҳужжатлари қолдиқда бўлиб, шундан 8,4 млрд. (2,1%) сўмлик 1.305 (6,5%) таси суд ажримларига кўра иш юритишдан тўхтатилган.

Қолдиқда қолган 21,1 млрд. (5,2%) сўмлик 2.188 (11%) та ижро ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилган бўлиб, улар бўйича қарздорларга тегишли 21,6 млрд. сўмлик 31 та кўчмас мулклар, 1,8 млрд. сўмлик 13 та қишлоқ хўжалик техникалари, 107,5 млн. сўмлик 2 та автотранспорт воситалари ҳамда 60 млн. сўмлик 1 та бошқа турдаги мулклар хатловга олиниб, 1 та 584,8 млн. сўмлик кўчмас мулкдан ташқари барча мулклар аукцион савдосига чиқарилган ва сотув кунлари белгиланган.  

Мисол учун, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Жиззахдонмахсулотлари АЖ” ҳисобидан ундирувчи Жиззах шаҳар ДСИ фойдасига 4.224.600.076 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва  қарздорлик тўлиқ ундирилиб  ижроси  таъминланган.

Бундан ташқари, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 24 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “POYDEVOR QURILISH NUR” МЧЖ хисобидан ундирувчи Жиззах шаҳар ДСИ фойдасига 1.233.915.318 сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро хужжати келиб тушган ва  қарздорлик тўлиқ ундирилиб  ижроси таминланган.

Бюрониг Жиззах вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар