» » Бахмалда ноқонуний никоҳловчи мулла фаолиятига чек қўйилди

Бахмалда ноқонуний никоҳловчи мулла фаолиятига чек қўйилди

05 июль 2018 г 2 789 Комментарии: 0

Бахмал туман маъмурий судининг очиқ сайёр суд мажлиси Ғаллаорол туманидаги Лалмикор саноат касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтди.

Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 201-моддаси 2-қисми билан (диний маросимлар ўтказиш қидаларини бузиш) Самарқанд вилояти, Булунғур туманида яшовчи О.Қ нисбатан маъмурийҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилди. Суд мажлисида қарийиб 200 нафар фуқаролар қатнашишди.

Иш ҳужжатларига кўра, О.Қ 2018 йилнинг март ойида Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Лалмикор ҚФЙ, Ҳамза маҳалласида фуқаролар З.Э ва А.Ж қонуний никоҳдан ўтмаганликларини била-туриб, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиб, уларнинг шаърий никоҳларини ўқиганлиги аниқланган. Иш сайёр суд мажлисида кўрилиб, О.Қ. нисбатан қонунда белгиланган жазо тайинланди.

Сайёр суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинганидан сўнг, мажлис иштирокчиларига О.Қ содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг моҳияти ва оқибатлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Бу борадаги маҳалла оқсоқолларининг фикрлари эшитилди.

Мизроб Бахриев - Бахмал туман маъмурий суди раиси  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!