» » Жиззахда маҳалла посбонлари қуроллантирилди

Жиззахда маҳалла посбонлари қуроллантирилди

05 июль 2018 г 3 663 Комментарии: 0

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши ташаббуси билан шаҳар ички ишлари бўлимиҳамкорлигида "Ёшлар шаҳарчаси”да маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича "Маҳалла посбон”лари Жамоатчилик тузилмаси рахбарларига хизмат кийими, велосипед ва мобиль телефон аппарати биланқуроллантирилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал майор Ғайрат Қодиров, Фуқароларнинг ўзин ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдумажид Саттаров, вилоят ички ишлар бошқармаси хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи подполковнинг Жўрабек Авазов, шаҳар ҳокими Акбар Шукуров, шаҳар ички ишлари бўлими бошлиғи подполковник Жўрабек Хожанов ҳамда (шаҳар) туманлар ички ишлар бўлими бошлиғини ёшлар бўйича ўринбосарлари, маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, "Маҳалла посбони” Жамоачтчилик тузилмаси рахбарлари, МФЙ раислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги, буни маҳалла фуқаролар йиғини томонидан жойлардаги кундалик ҳаётий муаммолар, ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг ҳал этилишида яққол кўришимиз мумкинлигини, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездида "Қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўлқўйилмаётганлиги хусусида сўз юритди.

Тадбир давомида шаҳар ҳокимлиги ва Фуқароларнинг ўзин ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши томонидан "Энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини раиси” номинацияси билан А.Навоий МФЙ раиси Гулнора Раджабова, "Энг фаол маҳалла профилактика инспектори” номинацияси билан Халқобод МФЙ профилактика инспектори Аброр Бошбеков, "Энг фаол "Маҳалла посбони” Жамоатчилик тузилмаси рахбари номинацияси билан Боғишамол МФЙ посбони Сайфиддин Неъматов, "Энг фаол маҳалла масъул котиби” номинацияси билан Оққўрғонлик МФЙ масуъл котиби Гулнора Жабборова, "Энг фаол жамоатчилик аъзоси” номинацияси билан Ўртатепалик МФЙ Кекса ва фахрийлар ишлар бўйича раиси ўринбосари Саъдулла Шукуров, "Энг фаол ёшлар ишлари бўйича ўринбосари” номинацияси билан ТошлоқМФЙ раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Азим Нурматовҳамда "Энг фаол Хотин-қизлар билан ишлаш мутахассиси” номинацияси билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раисининг диний-маърифий масалалари бўйича ўринбосари Малоҳат Тожибоева диплом ва қимматбахо эсталик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида "Маҳалла посбони” Жамоатчилик тузилмаси рахбарларига хизмат кийим, велосипед ҳамда хизмат телефони ўз эгаларига топширилди.

"Маҳалла посбони” Жамоатчилик тузилмаси рахбарлари велосипед билан саф тортган ҳолда йўл патрул хизмати автомашинаси ортидан юриб шаҳар бўйлаб саёҳат уюштиришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!