» » Жиззахнинг демографик ҳолати қандай?

Жиззахнинг демографик ҳолати қандай?

13 февраль 2020 г 2 113 Комментарии: 0

Демографик ҳолат:

Жиззах вилояти доимий аҳоли сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 1382,1минг кишини ташкил этиб йил бошига нисбатан 29,7 минг кишига ёки 102,2% ўсган. Жумладан шаҳар аҳолиси сони 647,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46.9%), қишлоқ аҳолиси сони 734,2 минг киши(53.1%) ташкил этди.

Табий ўсиш: 2019 йилнинг  январь-декабрь  ойларида  аҳолининг табий ўсиши 30,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йил мос даврига нисбатан 2.7 минг кишига (2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 28,2  минг киши булган) ўсган.

Туғилиш: 2019 йилнинг  январь-декабрь ойларида 36,4 мингта бола  туғилганлиги қайд этилган бўлиб мос равишда 1000  аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 26.7 промилени ташкил этиб ,2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1.5 промиллега кўпайган (2018 йилнинг  январь-декабрь ойларида 25,2 промилле бўлган) Шу жумладан қиз болалар 17,2 минг нафар, ўғил болалар  19,2 минг нафар.

Вафот этганлар: 2019 йилнинг  январь-декабрь  ойларида 5,5 мингта ўлим  қайд этилган бўлиб мос равишда 1000 аҳолига нисбатан  ўлим коэффициенти 4,0 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан -0.2 промиллега камайди ( 2018 йилнинг  январь-декабрь ойларида 4.2 промилле булган). Вафот этганлар – эркаклар 3,1 минг нафар, аёллар 2,4 минг нафар.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача болалар ўлими 414 нафарни ташкил этади.

Никоҳ: 2019 йилнинг январь-декабрь  ойларида ФХДЁ органлари томонидан 13,8 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 10,1 промиллени ташкил этди.

Никоҳдан ажралишлар:  2019 йил январь- декабрь ойларида ФХДЁ органлари томонидан 1,1 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралганлик коэффициенти 0.8 промиллени ташкил этди

Миграция  2019 йил январь-декабрь ойларида  вилоят буйича кўчиб келганлар сони 10,3 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 11,6 минг кишини ташкил этди.

Миграция сальдоси минус 1,3 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос  даврида минус 0.8 минг киши бўлган.

Вилоят статистика бошқармаси

Демография ва меҳнат статистикаси бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!