Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахдаги олий ўқув юртида ёшларга мурожаатноманинг мазмун моҳияти тушинтирилди

Жиззахдаги олий ўқув юртида ёшларга мурожаатноманинг мазмун моҳияти тушинтирилди

13 февраль 2020 йил
136
0

Жиззах давлат педагогика институти кичик мажлислар залида  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мурожаатномасини мазмун моҳиятини ўрганиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Жиззах давлат педагогика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори С.Назарқосимов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши депутати Ҳ.Абдуниязов, магистратура бўлими декани, ёшлар билан ишлаш бўйича ходимлар ва талаба ёшлари иштирок этишди .

Давлат раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги мурожаатномасида ёшларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар аъло ўқишлари, билимли, тарбияли ва маърифатли бўлишлари алоҳида  таъкидланган.

Давра суҳбатини очиб берган Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор С.Назарқосимов ўз сўзида Президентимиз мурожаатномада 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилганлигини айтиб, бу йил педагог ва талабалар-ёшлар олдига катта маъсулият билан ишлаш ва ўқиш кераклигини айтиб ўтди.

Давра суҳбати сўнгида мавзу юзасидан талабалар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан аниқ ва тўлиқ жавоблар берилди.

              Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмат 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар