Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Арнасойлик солиқчилар мактаб ўқувчиларига спорт анжомларидан совға қилишди

Арнасойлик солиқчилар мактаб ўқувчиларига спорт анжомларидан совға қилишди

14 февраль 2020 йил
169
0

Куни  кеча  Арнасой туманидаги  Бўстон маҳалла фуқаролари йиғинида 4- сектор раҳбари бир гуруҳ ёшлар иштирокида учрашув ташкил этди.  Учрашув  тадбирлари  маҳалладаги  5 ва 13- мактабларда ўтказилди.  

Дастлаб раҳбар ва ёшлар ўртасида эркин мулоқот ташкил этилиб, бунда раҳбар ўз ҳаёт фаолияти давомида бошидан ўтказган машаққатлари тўғрисида сўзлаб берди, фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди. 

Шу  билан бирга ўқувларни соҳага доир қизиқтирган солиқ хизматида  фаолият юритиш билан боғлиқ саволларига мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар берилди.

Солиқ  ходимлари  мактабларда таълим олаётган   иқтидорли ўқувчиларини  ўз  совғалари билан тақдирлаб, мактабларда яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишдилар. Уларга футбол, волейбол, баскетбол тўплари, шашка, шахмат ва теннис анжомлари ҳамда қизиқарли адабиёт китобларидан совға қилдилар. 

                                               Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар