Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ҳар бир мурожаат — бир тақдир

Ҳар бир мурожаат — бир тақдир

14 февраль 2020 йил
156
0

Унинг ортида инсонни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар турибди. Мурожаатлар ортида кимнингдир дарду ташвиши, орзу-ўйлари мужассам бўлади. Хўш, мурожаат қачон қаноатлантирилган ҳисобланади? Албатта, белгиланган муддатда кўриб чиқилса ва унда келтирилган ҳар бир важ асосли ечимини топса. Бунинг учун мурожаатни кўриб чиқаётган ходимдан масъулият, мурожаат қилувчидан ўзига хос маданият талаб қилинади.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди. Мақсад нима? Албатта, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, пировардида аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш олий мақсаддир. Бу борада давлат идораларининг раҳбарлари ва мансабдор шахс­лари томонидан ташкил қилинаётган сайёр қабуллар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Муаммоларга жойида ечим топилаяпти, аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди. ДХА Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти хал­қимизнинг оғирини енгил қилиш ҳамда ҳуқуқларини муҳофаза қилишда билим ва меҳнатларини аяшмаяпти. Айни пайтда вилоят адлия бошқармаси ҳамда Бизнес –омбудсманнинг вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда ўтадиётган қабул жараёнларида ҳам мурожаатлар тегишлилиги бўйича қаноатлантирилмоқда.

Вилоят халқ қабулхонасида ташкил этилган навбатдаги қабул жараёнида 10 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, бандлик, тадбиркорлик, кредит масалалари юзасидан тушган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар