» » Жиззахлик Жаҳон чемпионати ғолибларини қутлаймиз

Жиззахлик Жаҳон чемпионати ғолибларини қутлаймиз

14 февраль 2020 г 1 119 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 9-13 февраль кунлари Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида 47 та давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг махсус бўлинмалари ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа иштирокчиларнинг жисмоний ва жанговар салоҳияти “Ҳужум”, “Офицерни қутқариш”, “Минора”, “Тактик воқеа”, “Тўсиқларни ишғол қилиш” шартлари асосида синовдан ўтказилди. Умумий натижаларга кўра мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари терма жамоаси мусобақанинг “Тўсиқларни ишғол қилиш” шартида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Ушбу терма жамоа таркибида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядининг икки нафар ходими ҳам бор. Биз катта сержант Шуҳрат Рауфжонов ҳамда кичик сержант Сардор Тожибоевларни барча жиззахликлар, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари номидан қутлаймиз.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!