Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззах давлат педагогика институтининг ректори ўзгарди

Жиззах давлат педагогика институтининг ректори ўзгарди

14 февраль 2020 йил
324
0

“Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (82-сон, 14.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:

Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдуғани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

Баҳодир Бойпўлатович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шуҳрат Ахмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

Жасур Алимжанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.

Мамиржон Юсупович Атаджанов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.

Абдуллажон Кадирович Хамракулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори — Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар