» » “Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда

“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда

21 февраль 2020 г 1 321 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов “Human хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашганидан сўнг муаммо ечим топди. Яъни мамлакат раҳбари кўрсатмасига асосан жабрланувчиларга етказилган зарар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланди.

Шу мақсадда ҳукумат раҳбарининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси, АТИБ “Ипотека банк” ҳудудий филиали ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудида яшовчи 78 нафар жабрланувчиларга 1 млрд.415 млн. 585 минг сўм пул маблағлари уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ таркибидаги Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳукмда номлари келтирилган ҳозирда чет элда бўлган 8 нафар жабрланган фуқароларнинг яқин қариндошларига қонунда белгиланган тартибда ишончнома орқали мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилди.

Ж.Хазратқулов, Ф.Ташбаев  -

МИБ Жиззах вилоят бошқармаси инспекторлари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!