Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Фарзанди олдидаги бурчини бажармаган Ғаллаороллик оталар жавобгарликка тортилди

Фарзанди олдидаги бурчини бажармаган Ғаллаороллик оталар жавобгарликка тортилди

26 февраль 2020 йил
336
0

Ғаллаорол туманида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан алимент тўлашдан бўйин товлаб келган 6 нафар қарздорларнинг маъмурий жавобгарлик ишлари кўриб чиқилди.

Унга кўра, қарздор К.Эшматов 3.6 млн. сўм, Ж.Абдужалилов 2.5 млн. сўм, О.Назаров 4.4 млн. сўм, Э.Соатов 7.9 млн. сўм, А.Мамарасулов  8.5 млн. сўм алиментдан бўлган қарздорликларини тўламаганлиги учун уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд мажлиси давомида қарздор А.Холмўминовдан ундирувчи Х.Холмўминовага уч нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан тарафлар ярашганлиги натижасида ижро иши Қонуннинг тегишли бандига асосан иш юритувдан тамомланди.

А.Тўйчиев - МИБ Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар