» » Жиззахда “ЁШЛАР ФОРУМИ” бўлиб ўтди (видео)

Жиззахда “ЁШЛАР ФОРУМИ” бўлиб ўтди (видео)

28 февраль 2020 г 2 401 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 27 февраль куни “Ёшлар инноваацион маркази”да сардорлар Кенгаши ҳамда валонтёр ёшлар ўртасида “ЁШЛАР ФОРУМИ” бўлиб ўтди.

Ёшлар форумидан кўзланган асосий мақсад – Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун мазмун моҳиятини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, сардорлар Кенгаши ҳамда валонтёр ёшлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, лидерлик қобилятларини намоён қилиш, ёшлар ўртасида меҳр оқибат, дўстлик, ўзаро ҳурмат каби олийжаноб фазилатларни шакллантиришдан иборат.

Форумда туманлардан Келган жами 400 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Эрта тонгдан Ёшлар иттифоқи сардорлари фаол ёшлар “A cup of tea” (Бир пиёла чой) ва “Ўз кўчангни тоза тут” акциялари доирасида шаҳримиз кўчалари тозалиги ва ободлиги йўлида ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам меҳнат қилиб келаётган “тозалик жонкуярлари” билан, шаҳримиз тозалигига ўз ҳиссаларини қўшишди.Уларни эрталабки енгил нонушта учун чой, кофе ҳамда ширинликлар билан сийлашди.

Форум ёшлар ва сардорлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар ҳамда интерактив ўйинлар билан давом этди.

Форум доирасида Таниқли олима, фалсафа фанлари доктори, халқаро тоифадаги спикер Жамила Шермуҳаммедова билан “Ёш лидерлар маҳорати” мавзусида семинар тренинг ўтказилди.

Семинар тренинг давомида ёшларни лидерлик қобилятларини ривожлантирувчи, маҳоратларини оширувчи, турли мотивация берувчи ҳаракатли ўйинлар орқали семинар иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.

Кейинги бекат Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳозирги кунда даволанаётган болажонлар учун “Китоб шифо” акцияси ўтказилди. Акциядан кўзланган асосий мақсад болажонларга кўтарингки кайфият улашишдан иборат.

Акция доирасида уларга сардорлар томонидан вилоятимизнинг ҳар бир туманларидаги кўнгилли ёшлар томонидан совға сифатида жамланган 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар шифохонадаги бемор болажонларга улашилди ва шифохонада ҳам китоблар бурчаги ташкил қилинди.

Ёшлар иттифоқи вилоят

Кенгаши матбуот котиби Элдор Наврўзов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!