Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » МИБ: Ғаллаоролдаги корхонага тегишли автобус “E-IJRO AUKSION”да сотилади

МИБ: Ғаллаоролдаги корхонага тегишли автобус “E-IJRO AUKSION”да сотилади

02 март 2020 йил
471
0

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 06.12.2018 йилдаги қарздор “Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш” УК ҳисобидан ундирувчи “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК фойдасига жами 108.8 млн. сўм қарз ундириш тўғрисида қарор чиқарган.

Ушбу ижро ҳужжати бугунги кунда Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 15.3 млн. сўм пул маблағлари ундирилган.

Давлат ижрочиси томонидан 26.02.2020 йилда қарздорга тегишли бир дона “ISUZU SAZ NP26”русумли, давлат белгиси 25/459 FAA бўлган автобус қарздорлик эвазига хатланган ва “Электрон баҳолаш” МЧЖнинг хулосасига асосан 97.8 млн. сўмга баҳоланган ҳолда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилди.

Ш.Хакимов - Бюро бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар