Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Бахмалда “BMB-Opera zafferano” қўшма корхонаси рўйхатга олинди

Бахмалда “BMB-Opera zafferano” қўшма корхонаси рўйхатга олинди

02 март 2020 йил
487
0

Италия компанияси Бахмал туманида заъфарон етиштириш борасидаги лойиҳани бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.

Ўтган куни италиялик инвесторларнинг Opera ASR компанияси билан Ўзбекистоннинг BMB trade компанияси ҳамкорлигида “BMB-Opera zafferano” қўшма корхонаси ташкил этилди. Корхона томонидан 400 гектар ер майдонида зафарон доривор ўсимлиги етиштириш амалга оширилади. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш Бахмал туман давлат хизматлари маркази томонидан туман ҳокимлигида сайёр тартибда амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Заъфарон бугунги кунда фармацевтика ва парфюмерия соҳаларида ҳаридоргир. 1 килограмм заъфароннинг халқаро бозорда нархи 8 мингдан 30 минг еврогача туради.  

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар