Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда гимнастика бўйича Республика чемпионати ўтказилди

Жиззахда гимнастика бўйича Республика чемпионати ўтказилди

02 март 2020 йил
367
0

Жорий йилнинг 1 март куни  "1 март - Гимнастика ҳамма учун Республика чемпионати" Жиззах шаҳридаги вилоят Гимнастика бўйича ихсослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.

Мусобақада 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 700 га яқин спортчилар иштрок этишди.

Чемпионатнинг финал босқичига Жиззах вилоят гимнастика бўйича ихсослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабинининг " Шумтакалар" ва "Жиззах стар" жамоалари Республика кубоги учун баҳс олиб боришди.

Якунда Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари 1-ўринни эгаллашди.

Саралаш босқичида иштирок этганларга ва финалга чиққанлар ва чемпионларни Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърий ишлар бўйича ўринбосарининг котибият мудири Азиз Эгамбердиев, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ином Тожибоев, вилоят гимнастика федерацияси ижрочи директори Анвар Нормуродов ҳамда вилоят гимнастика бўйича ихсослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Вохид Ҳамрақуловлар тақдирлашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмат 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар