Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда автомобиль ва темирйўл кесишмаларида вужудга келаётган тирбандликларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жиззахда автомобиль ва темирйўл кесишмаларида вужудга келаётган тирбандликларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

03 март 2020 йил
240
0

Жиззах политехника институтининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан вилоятимизда ушбу соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар ва ечимини кутаётган муаммоларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда шаҳримизда автомобиль ва темирйўл кесишмаларида вужудга келаётган тирбандликларнинг олдини олиш, юк ва йўловчи ташишда учраётган муаммоларни бартараф этишда тадбиркорларни жалб қилиш, фаол ёшларни қўллабқувватлаш борасида кўплаб тадбирлар амалга оширилаётган бўлсада, қилиниши керак бўлган ишлар ва муаммолар талайгина. Жумладан, соҳани рақамлаштириш ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ёшлар қамровини кенгайтириш лозимлиги таъкидланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан яратиб берилаётган имкониятлар айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар