Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Эртага Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг учинчи сессияси ўтказилади

Эртага Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг учинчи сессияси ўтказилади

03 март 2020 йил
575
0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг 2020 йил 28 февраль куни "Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг учинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги №72-сонли қарори имзоланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтгандик. 

Қарорга асосан 2020 йил 4 март куни соат 10-00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибида: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5718-сонли Фармони ижроси тўғрисида.
  3. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги 59-к сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги “Фойдаланилмай бўш турган давлат кўчмас мулк объектини инвестиция лойиҳаси асосида сотиш тўғрисида”ги 450-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар