Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » “Адолат” социал-демократик партияси ходимлари учун сиёсий ўқув ташкил этилди

“Адолат” социал-демократик партияси ходимлари учун сиёсий ўқув ташкил этилди

03 март 2020 йил
395
0

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”нинг кичик мажлислар залида партиянинг масъул ходимлари ҳамда туман, шаҳар Кенгаши раислари учун тизимли равишда амалга ошириладиган партиявий сиёсий ўқув ташкил этилди.

Сиёсий ўқувдан кўзланган  мақсад, мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳатларда “Адолат” социал-демократик партиясининг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаоллигини ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда партия фаоллари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилган.

Ўқув семинарни “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари кириш сўзи билан очиб берар экан, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шаҳсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзусида маъруза қилди.

Қолаверса,  сиёсий ўқувда сўзга чиққан маърузачилар партиявий-сиёсий ўқув кун тартиби бўйича “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон келажаги-буюк давлат” асарини ўрганиш, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг норматив ҳуқуқий базаси, сиёсий партияларнинг бир-биридан фарқи, мақсад ва вазифалари, социал-демократик партия мафкураси, партия тарихи, партиянинг асосий ҳужжатлари, партия тадбирларини самарали ташкил этиш механизмлари, фуқароларнинг партияга аъзо бўлиш тартиби юзасидан батафсил маълумот бердилар.

Тадбир сўнгида маърузалар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб, иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олдилар.

Достон ЗОКИРОВ

“Адолат” СДП

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар