Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Зоминда камбағалликка қарши кураш бошланди

Зоминда камбағалликка қарши кураш бошланди

04 март 2020 йил
452
0

Маълумки, ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами мавжуд. Ўзбекистонда ҳам одамларнинг муайян қисми етарли даромад манбаига эга эмас.

Халқимиз фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинган. Ўтган икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан қарийб 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Албатта, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилади.

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йил 24 январь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу ҳақда очиқ-ойдин гапирилди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз томонидан айнан, тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш бўйича йиғилиш ўтказилди, ушбу йўналиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиши эълон қилинди.

Шу мақсадда, ҳозирда Зомин туманида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилган. Бугун – 3 март куни туман ҳокими Алишер Абдуғаниев бошчилигида туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда 300 нафарга яқин уюшмаган ёшлар иштирокида “Ширин” ҚФЙ ҳудудидаги 20 гектар ерга мевали дарахтлар кўчати ўтказилди.

Дастлаб, Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Ашурматов ва туман ҳокими А.Абдуғаниевлар кўчат ўтказиб, барчага намуна кўрсатишди.  

– Муҳтарам Президентимиз “Камбағалликни камайтириш – бу оиланинг ойлик ёки нафақасини кўпайтириш, оммавий кредит бериш, дегани эмас. Таъбир жоиз бўлса, шу вақтгача биз одамларимизга балиқ бердик. Бу тажриба ўзини мутлақо оқламади. Халқимизга балиқ тутишни ўргатишимиз, қармоқ беришимиз лозим”, деб қайта-қайта таъкидладилар. Шунинг учун ҳам бугун йиғилдик. 20 гектарлик ушбу майдон улкан мевали боғ бўлади, сув чиқарилади. Барча имкониятлар яратилган боғ тумандаги камбағал ҳамда кам таъминланган оилаларга, бепул асосда тақсимлаб берилади, деди туман ҳокими А.Абдуғаниев. – Янги ер эгалари дарахтлар ҳосилга киргунга қадар, кўчатлар атрофига полиз экинлари экиб қўшимча даромад олишлари мумкин бўлади.

Дарҳақиқат, ушбу амалий ишлар Президентимизнинг “Халқимизга балиқ тутишни ўргатишимиз, қармоқ беришимиз лозим”, – деган сўзларининг амалий тасдиғидир.

Хайирли ҳашар куни қизғин ўтди, ош дамланиб ҳашарчилар бир дастурхон атрофида жам бўлишди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмат

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар