» » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи  сессиясида қандай масалалар кўрилди?

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи  сессиясида қандай масалалар кўрилди?

04 март 2020 г 1 268 Комментарии: 0

Бугун 4 март куни Жиззах вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 3-сессияси ўтказилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 3-сессиясида вилоят Кенгаши депутатлари вилоят, шаҳар туман ҳокимлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар 4 та масалани кўриб чиқдилар.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича ахборотни тўртта сектор раҳбари:

вилоят ҳокими Эргаш Салиев,

вилоят прокурори Исламджан Эргашходжаев,

вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров

вилоят давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи Абдукарим Ишназаровлар

томонидан ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг вилоят аҳолиси ва ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қатъий фуқаролик позициясини кучайтириш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошидаги эркин қолдиқ ҳамда чораклар давомида шаклланадиган қўшимча манба маблағларини ҳаражатларга йўналтириш ва Жиззах вилоятини 2020 йилги маҳаллий бюджети даромадларининг ажратмалар меъёрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 февралдаги 59-к сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!