» » Арнасойдаги ўзида тарихни жам этган гилам

Арнасойдаги ўзида тарихни жам этган гилам

10 июль 2018 г 2 797 Комментарии: 0

Малумки гиламдўзлик азал азалдан инсонларда қўлма-қўл ўтиб келаётганҳунармандчилик ноёб турларидан бири ҳисобланади.

Ҳар қандай услубда бежирм тўқилган, жаҳон андозасига жавоб берадиган гиламлар эвазига қаварган қўлларнинг кафтида излари қолиши мумкин, аммо қалб туғёнида хис-туйғулар ифодаси барқ урмоғи айни хақиқат. Анашундай қаварган қўллардақадриятлар бешида ҳунармандлар тамонидан келажак авлодга ўтиб келаётган "устоз шогирт” анаъналарида кўришимиз мумкин.

Арнасой туманида яшовчи Суймахол Хидирова хонадонга тегишли, 4х5 ҳажмдаги "Қўш герек” номли гилами 1943 йил қўл меҳнати орқали тўқилган бўлиб, ҳозиргича ўз хусусиятларини сақлаб қолган. Ушбу гиламда қизил ранглар мужассам етган ва турли хил тарихий нақшинкор безаклар билан безатилган. Гиламдаги нақшлар "Салмайил”, ”Егарқош”, ”Олақурт”, "Чирнамо” каби ном билан аталиб, фусункорлигини йўқотмаган ҳолда сақланиб келинмоқда. Суймахол ая бугунги кунда гиламдўзлик санъатини фарзандларига ўргатибгина қолмасдан, балки қатор шогиртлар қуршовида унинг сир асрорларини ўзининг яратган гиламлари орқали келажак авлодга ибрат бўлиб келмоқда.

Шунингдек, Рустамова Барчиной онанинг ҳам ушбу соҳада ўзгача тарихга эга 2х3 хажмдаги табиат қўйнида икки арслон ва жонзот капалаклар тасвири талқинқилинган қўл меҳнати нодир намуналари бўлмиш ушбу гиламда ҳайвонат олами билан инсон ўртасидаги қадимий туркум мужассамлиги баён этиб турганлигини кўрсатиб ўтган.

Бундан ташқари табиатнинг баҳорий безакларини ўзида мужассам этган Сотқиной ая ҳам қўл меҳнати орқали онаси томонидан ҳадия қилинган ушбу мўжазгина гиламҳам 1917 йилга бориб тақалади. Унда икки ён тарафидаги оқ рангдаги ҳилпирак толалари ва атрофидаги тўртбурчак шаклда уйғун ранглар жилоси камалак ранглар дея аталиб, ўртадаги атиргуллар беназр баҳор чечаклари сифатида талқин этилади. Милийликни қадрлаш уни эъзозлаш ҳар бир келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг олий бурчимизни унутмасак бўлгани.

Рустам НУРМАТОВ

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!