Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Ғаллоролда ободонлаштириш ишларида ички ишлар органлари ходимлари фаол қатнашди

Ғаллоролда ободонлаштириш ишларида ички ишлар органлари ходимлари фаол қатнашди

05 март 2020 йил
287
0

Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал бошлаб юборилади. Экилган турфа кўчатлар нафақат атроф-муҳитни зарарли газ ва чанглардан тозалайди, балки меваси билан дастурхонни тўкин этади.

Ғаллаорол тумани, Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ёшлар боғи”да ўтказилган оммавий кўчат экиш акциясида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, корхона, ташкилот вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этишди. 

Ободонлаштириш ишларида 600 дан ошиқ ҳашарчилар томонидан 10 минг дона ниҳоллар экилди. Булардан тенг ярмини манзарали кўчатлар ва яна шунчасини мевали ниҳоллар ташкил этади. Келгусида ҳам ушбу кўчат экиш ишлар давом эттирилиб, тумандаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига киритилган ҳудудлар, маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли бинолар ва уй-жойларини қамраб олади. Унга кўра, мавсум бошидан буён 15 мартга қадар турли корхоналар, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида жами 1 миллион 413 минг туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари, бута қаламчалари ўтқазиш мўлжалланмоқда.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, аввалда Жиззах шаҳар марказий ҳиёбонига мевали дарахт кўчатларидан 5 минг дона, манзарали кўчатлардан 6 минг дона ўтқазилган.  Шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Ўрда” ёшлар экологик боғининг 3-секторига бириктирилган қисмида ҳам ушбу ишлар давом эттирилиб, 300 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари ўтқазилган.

Айтиш жоизки, бу каби ҳар йили баҳорда ҳашар тарзида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида ўнлаб истироҳат боғлари, шаҳар ва қишлоқлар чирой очиб бормоқда.  Шу маънода, баҳорги ободонлаштириш ишларида ҳар бир юртдошимизнинг иштироки муҳимдир. Дарвоқе, ушбу ҳайрли ишлар вилоятимизнинг турли гўшаларида олиб борилаётир. Бу борада эса ички ишлар органлари ходимлари илғорлик қилишаётгани ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар